Россия футболи раҳбарияти янги Чемпионлар лигаси ташкил қилмоқчи

Оқил Абдубарноев
4 май 2022, 21:56
Россия футболи иттифоқи РПЛни Чемпионлар лигасини эслатувчи форматда ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Юқори дивизионда 16 та клуб қолса, 2022/23 йилги мавсумда ички тақвимда янги мусобақа пайдо бўлиши мумкин.

Лойиҳага кўра, биринчи босқич қура натижасига кўра тўрт гуруҳга бўлиниши керак, унгача эса жамоалар РПЛ-2021/22 да эгаллаган ўринларига кўра саватчаларга бўлинади. Яъни, биринчи саватчада 1-4-ўринларни эгаллаган, иккинчисида - 5-8, учинчисида - 9-12, тўртинчисида - 13-14-ўринни эгаллаган ва ФНЛдан иккита янги келган жамоалардан иборат бўлади.

Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши клуб чорак финалга йўл олади, биринчи ўринлар гуруҳдаги иккинчи ўрин эгалари билан тўқнаш келади. Сўнгра ярим финал ва финал баҳси ўтказилади.

Турнир учрашувлари ҳафтанинг ўрталарида - Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ўйинлари ўтказиладиган кунларда ўтказилиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Спорт-Экспресс

Сўнгги янгиликлар

Барча ›