Роналдудан кейин МЮнинг 7-рақамлилари нечта гол урганини биласизми?

Mirjalol Normatov
28 сен 2018, 19:29
Криштиану Роналду 2009 йилда "Манчестер Юнайтед"дан "Реал"га ўтганди.

У "Олд Траффорд" эгаси таркибида 74 гол киритишга муваффақ бўлганди. У кетганидан кейин, яъни 9 йил давомида "Манчестер Юнайтед"нинг 7-рақамида Антонио Валенсия, Майкл Оэун, Анхель Ди Мария, Мемфис Депай каби футболчилар тўп суришди. Ҳозирда эса Алексис Санчес ҳаракат қилмоқда. Ўтган 9 йил давомида МЮнинг ушбу рақами остида улар 13 гол киритишди:

Валенсия: 1 гол
Оуэн: 5 гол
Ди Мария: 3 гол
Депай: 2 гол
Санчес: 2 гол

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia