

Мадридликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду учрашувни асосий таркибда бошлади, иккита гол урди ва 76-дақиқада захирага олинди.
32 ёшли португалиялик ҳужумчи клуб ва терма жамоа миқёсида қаторасига етти йилдан буён 50 ва ундан ортиқ гол урган илк футболчига айланди. Айни пайтда Роналду ҳисобида ушбу йилда 57 учрашувда 51 гол мавжуд. Футболчи бу борадаги шахсий рекордини 2013 йилда ўрнатган: ўшанда у 59 учрашувда 69 та гол урган.



