UZ

Сўнгги янгиликлар

Роналду ва Надаль Қатардаги ресторанга сармоя киритди Янгиликлар

Роналду ва Надаль Қатардаги ресторанга сармоя киритди

Криштиану Роналду ва Рафаэль Надаль биргаликда Қатардаги ресторан очилишида ҳисса қўшди.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, Криштиану Роналду ва Рафаэль Надаль Tatel Group билан ҳамкорликда Доҳанинг машҳур Ал Маҳа ҳудудидаги ресторанга сармоя киритди.

Қайд этилишича, португалиялик ҳужумчи ва "Улкан тож"нинг 22 карра ғолиби тамаддихонага катта миқдорда пул ажратди.

Tatel Group Испания, АҚШ ва Саудия Арабистонида бир нечта ресторанларга эга. Бошқа спортчилар ҳам компанияга сармоя киритишган. Баскетболчилар Пау Газоль ва Руди Фернандес, шунингдек, қўшиқчи Энрике Иглесиас шулар жумласидан.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика