Роналду: "Ўғлим Бэйл мендан тезроқ эканлигини айтди"

Aslanov Jasurbek
27 май 2016, 11:21
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду, унинг 5 ёшли ўғли Гарет Бэйл отасидан тезроқ эканлигини айтгани ҳақида сўзлаб берди.

"Доимо ўғлим бўлиши ҳақида орзу қилганман. У мени ўзгартириб юборди. Бир куни у уйга келиб шундай деди: "Дада, Бэйл сендан тезроқ экан". Мен эса шундай жавоб бердим: "Ўғлим нималар деяпсан - отангдан тезроқ одам йўқ". Шунда у мактабда Бэйл мендан тез югуриши ҳақида мактабда айтишганини сўзлаб берди. Месси эса ўз интервьюсида меникидек ўнг оёққа эга бўлишни истаганини маълум қилган.

У шундай гапларни айтса бу мени қувонтиради. Ўғлим ҳали бола" - дейди Роналду.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal