Роналду билан Арманистонда ғалати ходиса рўй берди (фото)
12 июн 2015 18:48
Янгиликлар
Роналду билан Арманистонда ғалати ходиса рўй берди (фото)
Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Евро-2016 саралаши доираси Арманистон билан учрашув ўтказиш учун Ереванга келганида уни паспорт текширувчи ходим ушлаб қолди.
Маълум қилишларича, навбат айнан Криштиану Роналдуга келганда паспорт текширувчи ходимнинг компютерида носозлик юз берган ва португалиялик юлдуз бир неча дақиқа ушланиб қолди. Роналду ушбу ходимдан тезроқ ишини бажаришини ва паспортни қайтаришини талаб қилди.
Баъзи машҳур нашрлар ушбу воқеада хатто Роналду ҳибсга олингани ҳақида ёзган.
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар