Роналду 4 та ўйиндан бери гол ура олмаяпти

Aziz Tukhtamuradov
5 фев 2022, 07:15
"Манчестер Юнайтед" Англия кубогининг 4-босқичида пенальтилар сериясида "Мидлсбро"га ютқазиб қўйди.

МЮ ҳужумчиси ушбу ўйинда гол ура олмади ва ўзининг голсиз ўйинлар сериясини 4 тага етказди. 

Бугун 37 ёшга тўлган Роналду 2022 йилда ҳали гол урмади. Сўнгги маротаба у 30 декабрь куни "Бёрнли"га қарши кечган ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилганди. 

Кеча у "Мидлсбро"га қарши баҳсда пеналтини аниқ амалга ошира олмади. 

Пенальтилар сериясида эса у аниқ ҳаракат қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta Sports