UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  22 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  31 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  99 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Роналду 2025 йилги клублар ўртасидаги ЖЧ туфайли жамоасини ўзгартирмоқчи Янгиликлар

Роналду 2025 йилги клублар ўртасидаги ЖЧ туфайли жамоасини ўзгартирмоқчи

Криштиану Роналду клублар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш учун бошқа жамоага ўтиш эҳтимоли бор.

Бу ҳақда "Sky Sports" хабар қилди.

Манбаларга кўра, 40 ёшли португалиялик 2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун бошқа клуб билан қисқа муддатли шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ёши туфайли Роналду катта эҳтимол билан бу йилги клублар ўртасидаги ЖЧдагина ўйнай олади, чунки кейинги турнир 2029 йилда ўтказилганда у 44 ёшда бўлади. 

Роналдунинг "Ал Насср" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайди ва клуб турнирга йўлланмани қўлга кирита олмади. Айни вақтда унинг асосий рақиби Лионель Месси мусобақада "Интер Майами" таркибида майдонга тушади.

Криштиану Роналду миллий терма жамоаси сафида кетма-кет 22 йил гол урган тарихдаги биринчи футболчига айланди. Бундан ташқари, унинг ҳисобида барча мусобақаларда 929 та гол бор.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика