
Италияни омадсиз иштирокни кўпчиликни ранжитгани бор гап. Италия термаси мундиалларда ҳар доим фаворитлар қаторидан ўрин олиб келган ва ушбу жамоани ҳар бир мусобақада ўз ўрни бор. Англияга қарши ўйинни улар жуда яхши ўтказишди, лекин муҳим паллада ўзларини кўрсата олишмади ва уйга қайтишга мажбур бўлишди.
Балотелли? У ҳали ёш ва Италияни муваффақиятсизлигига фақат уни айблаш тўғри эмас. Жаҳон чемпионатида яхши иштирок этиш учун бир футболчи эмас, балки бутун жамоа юқори савияда бўлиши керак. Буни ҳамма яхши билади.