Роналдо: «Агар Клозе ЖЧда мендан кўп гол урса уни табриклайман»

Narzulla Saydullayev
22 окт 2013, 09:36
Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдо Германия терма жамоаси ҳужумчиси Мирослав Клозе Жаҳон чемпионатларида гол уриш борасида рекордни қайд этиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
– Клозе Жаҳон чемпионатларида урган голлари борасида сиздан битта кам гол урганини биласизми?

– Ҳа. Буни кўпчилик менга эслатмоқда, менимча рекордларни уларни янгилаш учун мавжуд. Бу мени ташвишга солаётгани йўқ. Қачондир бу рекордни янгилашади.

Шуниси аниқки менинг Жаҳон чемпионатларида урган 15та голим тарихдан ўчиб кетмайди.

Агар Клозе мендан кўп гол урса уни албатта табриклайман ва қойил қоламан. Аммо Клозе мени голларим ва тарихимни олиб қўя олмайди, – дейди Роналдо.

Эслатиб ўтамиз Роналдо ҳисобида 15та гол бўлса, Клозеда 14та гол мавжуд.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru