Роналдиньо Қирғиз Республикасига учмади. Уни Бразилиядан қўйиб юборишмади
29 авг 2023 14:04
Янгиликлар
Роналдиньо Қирғиз Республикасига учмади. Уни Бразилиядан қўйиб юборишмади
Буни "Манас" халқаро аэропортидаги манбалар 24.kg агентлигига тасдиқлади.
Баъзи маълумотларга кўра, Роналдиньо "солиқларни тўламагани учун" Бразилиядан қўйиб юборилмаган. Футболчи бугун соат 12.55 da "Манас" аэропортига қўнган рейс йўловчилари рўйхатида йўқ.
Аввалроқ "Барселона" футбол клуби президенти Жоан Лапорта афсонавий футболчи Роналдиньо Қирғиз Республикасига учиб келишини айтганди. Қирғиз Республикасида "Барса" футбол академияси очилиши ташаббускорларидан бири, "ЖалГрупп Азия" жамоат фонди раҳбари Айбек Алибаев ҳам Роналдиньо эртага Бишкекка этиб келишига ишонтирганди.
Эслатиб ўтамиз, хорижий ОАВ фирибгарлик иши бўйича суд мажлисларига келмагани учун 2005 йилги "Олтин тўп" соҳибига Бразилияни тарк этиш тақиқлангани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар