UZ

Сўнгги янгиликлар

Роналдиньо қамоқхонадан чиқди Янгиликлар

Роналдиньо қамоқхонадан чиқди

Бразилиялик футбол юлдузи Парагвайдаги қамоқхонада 32 кун ўтирди.

“Барселона” ҳамда Бразилия терма жамоаси собиқ аъзоси Роналдиньо 32 кунлик қамоқдан сўнг Парагвайдаги қамоқхонадан озод қилинди.

Роналдиньо ва унинг акаси Ассисс 1,6 млн миқдоридаги гаров пули эвазига озодликка чиқарилган. Аммо шунга қарамай энди улар уй қамоғида бўлади. Ҳозирда улар Асуньсон шаҳридаги меҳмонхонага жойлашган.

Қайд этилишича, энди айбланувчилар келажакдаги суд йиғилишларида видеоалоқа орқали мулоқотга киришади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика