Романьоли "Торино"га қарши ўйинда бурнини синдириб олди
29 сен 2023 15:58
Янгиликлар
Романьоли "Торино"га қарши ўйинда бурнини синдириб олди
"Лацио" жамоа ҳимоячиси Алессио Романьолининг бурни синганини эълон қилди.
У А Сериянинг 6-туридан ўрин олган "Торино"га қарши ўйинда (2:0) тўқнашув натижасида жароҳат олди. 28 ёшли футболчи тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, рентгенограммада бурун суяклари синганлиги аниқланган. Романьоли ҳар куни шифокор назорати остида бўлади ва шу дам олиш кунлари ҳимоя ниқоби остида ўйнаши мумкин.
А Сериянинг 7-тури доирасидаги "Лацио" – "Милан" учрашуви 30 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар