"Рома"га "Сампдория" футболчиси керак

Alisher
12 окт 2021, 15:18
"Сампдория" ҳимоячиси Бартош Берешиньски "Рома"га ўтиши мумкин.

Рим клуби 29 ёшли Польша терма жамоаси ўйинчисига қизиқиш билдирмоқда ва ҳимоячини қишда трансфер қилишга уринмоқчи.

"Рома" футболчининг трансфери учун 6 миллион евро тўлашни режалаштирмоқда. Унинг "Сампдория" билан тузган амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Берешиньски жорий мавсум А Серия доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›