UZ

"Рома" ва "Женоа" Шомуродовнинг ижарасини келишиб олди. Элдор душанба куни шартнома имзолайди! Янгиликлар

"Рома" ва "Женоа" Шомуродовнинг ижарасини келишиб олди. Элдор душанба куни шартнома имзолайди!

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов "Рома"га ўтишга жуда яқин.

Инсайдер Жанлуки Ди Марционинг хабар беришича, "Рома" ва "Женоа" битимни ҳал қилиб бўлишган. Римликлар Элдор Шомуродовни сотиб олиш шарти билан ижарага олишади. Трансфер нархи 17.5 млн еврони, турли бонуслар эса яна 2.5 млн еврони ташкил қилади. "Женоа" клуби Элдор Шомуродовнинг кейинги трансферидан тушган маблағнинг 10% ини ўзиники қилади. Душанба куни, Элдор Шомуродов шартнома имзолаш учун Римга учиб боради. Унинг "Рома"даги маоши 2 млн евро атрофида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов ўтган мавсумда А Серияда 31 ўйинда майдонга тушиб 8 та гол уришга эришган. 

Рейтинг: +95   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика