

Кеча тунда Жозе Моуринью қўл остидаги жамоа А Сериянинг 37-турида "Венеция" билан дуранг ўйнади. Шу орқали жамоанинг чемпионатдаги ғалабасиз ўйинлари серияси 5тага етди.
18 апрелдан кейин римликлар 4 дуранг, 2 мағлубият ва 1 ғалаба қайд этди. Жамоанинг навбатдаги учрашуви 22 май куни "Торино"га қарши бўлиб ўтади.



