UZ

Сўнгги янгиликлар

10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  2 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  2 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  11 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0

"Рома" ўз футболчисига ультиматум қўйди – ёки у кетади ёки шартномаси охиригача майдонга тушмайди Янгиликлар

"Рома" ўз футболчисига ультиматум қўйди – ёки у кетади ёки шартномаси охиригача майдонга тушмайди

Римнинг "Рома" клуби ўз футболчиси Николо Дзаньолога ультиматум қўйди.

Ярим ҳимоячи қишда "Рома"дан кетмоқчилигини маълум қилганди. У "Милан"га ўтишни хоҳлаганди, аммо "Рома" билан трансфер борасида "Борнмут" келишувга эришди. "Милан" Англия клуби билан тенг таклифини бера олмади ва курашдан чиқди.

Рим клуби Дзаньоло борасида фақат "Борнмут"дан расмий таклиф олди.

Corriere dello Sport маълумотига кўра, Николо энди "Рома"да қолишни истамоқда, аммо у ва клуб ўртасидаги муносабат ёмонлашиб бўлди.

"Рома" хўжайинлари Дэн ва Райан Фридкинлар Дзаньолонинг "Борнмут"га ўтиши бўйича музокараларда шахсан иштирок этишди ва футболчи борасида жиддий қарор қабул қилишди.

Дзаньолога ультиматум қўйишди: У ёки "Борнмут"га кўчиб ўтишга рози бўлиши керак ёки ёзгача "Рома"да қолиши ва умуман майдонга тушмаслиги керак. Фридкинлар Дзаньоло клубда қолса шартнома муддати тугагунига қадар фақат трибунада ўтиришини маълум қилишди. Футболчининг шартномаси 2024 йил ёзига қадар амал қилади.

Олдинроқ "Борнмут" хавбек учун 30+5 млн евро ва кейинги сотувдан 10% пулни таклиф қилганди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика