"Рома" Майорални харид қилиши мумкин

Alisher
28 апр 2021, 13:23
"Рома" "Реал" ҳужумчиси Борха Майорални харид қилиши мумкин.

"Биз аллақачон "Рома" билан бу борада гаплашдик, аммо клуб ҳозирда Европа Лигаси ярим финалига эътиборини қаратган, муҳим ўйинлардан сўнг мулоқот давом эттирилади. Майораль ҳозирда Римда бахтли.

Борха жуда яхши ўйнамоқда, агар "Рома" мижозимни харид қилишга қарор қилса, ҳайрон қолмайман", - дейди Камано.

24 ёшли Майораль жорий мавсум "Рома" сафида Италия чемпионатида 27та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 4та ассист қайд этди. "Рома" ва "Реал" ўртасида имзоланган ижара битими 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›