"Рома" футболчиси жаримага тортилди
09 дек 2022 22:10
Янгиликлар
"Рома" футболчиси жаримага тортилди
Бунга футболчининг йиғинга ўз вақтида етиб келмагани сабаб бўлди.
Ноябрь ойида Жозе Моуринью "Рома"нинг "Сассуоло"га қарши ўйинидан сўнг ўз жамоаси футболчисини танқид қилган ва унга янги клуб излашни маслаҳат берганди.
Моуринью футболчининг исмини айтмади, лекин у Рик Карсдорпни назарда тутгани аниқ эди. Ўша воқеадан сўнг ҳимоячи Нидерландияга жўнаб кетди ва Римга ўз вақтида пайдо келмади, бунга психологик муаммолар сабаб бўлди. Натижада Карсдорп жамоаси билан Япониядаги йиғинга бормади.
Манбанинг хабарига кўра, "Рома" Рик Карсдорпни жаримага тортди.
Олдинроқ "Рома" қишда Рик Карсдорпни сотишга уриниб кўриши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Футболчига "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар