Роланду «Зенит»га ўтишга рози бўлмади

Narzulla Saydullayev
29 дек 2015, 08:00
«Зенит» «Порту» ҳимоячиси Роландуни сотиб ололмади.
Петербург клуби 29 ёшли португалиялик футболчи учун 5 миллион евро таклиф қилганди. Бироқ Роландунинг ўзи Италия А сериясига қайтмоқчи. У ерда футболчи «Интер» ва «Наполи» клубларида ўйнаганди, деб хабар бермоқда Tuttosport нашри.

Айни пайтда Роланду «Порту» ёшлар жамоаси сафида машғулот ўтказмоқда. Клуб билан тузилган шартномаси 2015 йил ёзида тугайди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›