Рой Кин: "Ирландия терма жамоаси Германияга қарши ўйинга тайёр"
13 окт 2014 12:06
Янгиликлар
Рой Кин: "Ирландия терма жамоаси Германияга қарши ўйинга тайёр"
Ирландия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Рой Кин Евро2016 саралаши доирасидаги Германияга қарши ўйин олдидан фикр билдириб ўтди.
"Сўзсиз қандай қийинчилик олдимизда турганини билиб турибмиз. Аммо бизда катта учрашувларда иштирок этган кўпгина тажрибали футболчилар бор. Польшадан мағлубиятга учраган Германия терма жамоаси бизга қарши қандай ўйнашини сезиб турибмиз. Улар тажовузкор ўйин намойиш қилади ва биз бунга тайёр бўлишимиз керак. Бу мағлубият Германияни синирмайди, уларда кўп ажойиб футболчилар бор, бундан ташқари ёшлар жамоасида ҳам кучли футболчилар мавжуд. Улар гуруҳимизнинг етакчилар бўлиб қолаверади" - дейди Кин.
Германия ва Ирландия ўйини 14 октябрь куни Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар