Родриго Чемпионлар Лигасида сермаҳсуллик намойиш этмоқда

12 дек 2019, 07:05
18 ёшли футболчи яна самарали ҳаракат қилди.

“Реал” вингери Родриго Гоэс Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида сўнгги тури доирасида “Брюгге”га қарши майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

18 ёшли футболчи жорий мавсум ЕЧЛ гуруҳ босқичида 4 та ўйинда ҳаракат қилиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Қайд этиш жоиз, Родриго ушбу мусобақада дебют мавсумини ўтказмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia