Роберто Сольдадо АПЛдаги дебют учрашувида гол киритди
18 авг 2013, 19:03
"Тоттенхэм"га ёзда "Валенсия"дан келиб қўшилган ҳужумчи Роберто Сольдадо мавсумдаги биринчи учрашувида гол киритишга мувоффақ бўлди.
"Кристал Пэлас"га қарши кечаётган учрашувнинг иккинчи бўлим, 50-дақиқасида пенальтидан мезбонлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, Англия Премьер лигасидаги ўзининг илк голини киритди.
Айни вақтда учрашув давом этмоқда. Меҳмонда ҳаракат қилаётган "Тоттенхэм" 0:1 ҳисобида ғалаба қозоняпти.