Роберто Манчини Россия клубида иш бошлаши мумкин

Khoja
15 авг 2025, 10:53
Италиялик мутахассис Роберто Манчини фаолиятини Россия чемпионатида давом эттириши мумкин.

60 ёшли мураббий Москванинг "Спартак" клубида иш бошлаши мумкин. 

Москваликлар РПЛнинг дастлабки тўртта турида атиги 4 очко олганликлари сабабли жамоанинг ҳозирги мураббийи Деян Станкович билан хайрлашиш ниятида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Манчининг сўнгги иш жойи Саудия Арабистони терма жамоаси ҳисобланади. Мураббий ўтган йилнинг кузидан бери ишсиз ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com