Роберто Манчини Италия футболи тарихидан жой олди
16 ноя 2019 08:05
Янгиликлар
Роберто Манчини Италия футболи тарихидан жой олди
Италия терма жамоаси Евро-2020 саралаши доирасида сафарда Босния ва Герцеговинани 3:0 ҳисобида енгди.
Бу италияликлар учун кетма-кет 10-ғалаба бўлди. Италия терма жамоаси ўз тарихида илк бор кетма-кет 10 та баҳсда ғалаба қозонди. Роберто Манчини эса бундай натижани қайд этган илк мураббий бўлди. Манчини бу орқали 1938 йилда Витторио Поццо томонидан қайд этилган 9 та кетма-кет ғалабали ўйинлар серияси рекордини янгилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар