UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57Англиянинг тўртинчи дивизионида сўнгги ўйинда бораётган клуб Жеррардни бош мураббий этиб тайинламоқчи  2 12:26ПСВ Маласиани "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди  0 11:55Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси бугун Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  0 11:07"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Раҳимов Иброҳим  0 10:47ОКМК иккинчи хориж йиғинини Анталияда давом эттиради  0 10:23Расман: Дилшод Жўраев, Ихтиёр Тошпўлатов, Жасур Азимов "Хоразм" футболчиси  2 09:37"Локомотив" Туркияга қандай таркиб билан йўл олди?  1 09:19Sofascore. "Пахтакор" футболчилари "Ал Гарафа" билан ўйинда неча баҳога лойиқ кўрилди?  14 08:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ўз мамлакатида 2024 йилнинг энг яхшиси бўлди  1 07:30"Пахтакор"нинг "Ал Гарафа" майдонидаги ғалабасиз серияси давом этади  3 03:30Испания кубоги. "Атлетико" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 02:31Криштиану Роналду: "Менинг эртагим" (мутолаа учун)  104 01:45"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра: "Ўйин қийин кечишини билгандик"  19 01:27Элит ОЧЛ. "Персеполис" "Ал Ҳилол"га йирик ҳисобда ютқазди. "Пахтакор"нинг плей-офф учун имкониятлари сақланиб қолмоқда  8

Роберт Мартинес: "Евронинг энг кучли термалари чорак финалда тўқнаш келаётгани афсусланарли" Янгиликлар

Роберт Мартинес: "Евронинг энг кучли термалари чорак финалда тўқнаш келаётгани афсусланарли"

Бельгия термаси бош мураббийи Роберто Мартинес Евро-2020 1/4 финали доирасида Италияга қарши ўйиндан олдинги фикрларини билдирди.

"Азар ва де Брюйне бугунги машғулотларни эртароқ якунлади. Сўнгги қарор эртага охирги дақиқаларда қабул қилинади.

Эденнинг соғлиғида ижобий томонга ўзгаришлар бор, аммо бу эртага ўйинга тушиши учун камлик қилиши мумкин. Кевин билан ҳолат эса бошқача. У ўзини яхши ҳис қиляпти. Эртага эрталаб унинг ҳолатига баҳо берамиз.

Италия - ажойиб, жанговар жамоа. Улар тез ўйнашади ва яхши прессинг уюштиришади. Статистика нуқтаи назаридан Италия ва Бельгия - Евро-2020нинг энг яхши термалари. Иккисининг ҳисобида 4тадан ғалаба бор.

Уларни ҳурмат қиламиз, эртанги ўйиндан эса нафақат мухлислар балки, футболчиларим ҳам роҳат олишлари керак.

Аммо турнирнинг шундай қисмида энг кучли термалар тўқнаш келаётгани бироз афсусланарли. Италия ўзининг ДНКсини йўқотмаган ҳолда замонавий футболни уйғунлаштирмоқда. Барчасини кичик деталлар ҳал қилиши мумкин", - деди Мартинес.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика