Роббен: "Мен "Реал"дан кетишни истамагандим"
02 янв 2017 10:59
Янгиликлар
Роббен: "Мен "Реал"дан кетишни истамагандим"
"Бавария" ярим ҳимоячиси Арьен Роббен бир пайтлар Мадриднинг "Реал"ини тарк этишни истамаганини тан олди.
Голландиялик 2007 йилдан 2009 йилгача мадридликлар шарафини ҳимоя қилган.
"Ёзда, Флорентино Перес яна президент бўлганда бироз ғалати ҳолат кузатилди. Криштиану, Кака, Бензема ва Алонсо катта маблағ эвазига Мадридга келишди. Менга агар трансферим амалга ошса клуб қандайдир пул ишлаб олишини айтишди. Лекин, мен кетишни истамагандим. Ўша йили мен энг яхши мавсум олди тайёргарлигини олиб борган эдим, лекин менга имконият беришмади. Қарор қабул қилиш вақти келганди", - деди Роббен.

Фикрлар