Роббен: "Клопп "Реал" учун яхши мураббий бўлар эди"
Aslanov Jasurbek
21 май 2015, 17:12
"Бавария" ярим ҳимоячиси Арьен Роббеннинг таъкидлашича, Дортмунднинг "Боруссия" бош мураббийи Юрген Клопп "Реал"да ҳам муваффақиятга эришиши мумкин.
"Клопп испанчани қанчалик яхши билиши ҳақида маълумотга эга эмасман. Аммо у "Боруссия"да яхши мураббий эканлигини исботлади. Яхши мураббий эса ҳар қандай жамоага тўғри келади" - дейди голландиялик.