Ривалдо: “Ёзда Дембелени сотишнинг айни вақти”

17 апр 2020, 00:57
“Барселона”нинг собиқ футболчиси Ривалдонинг фикрича, кўк-анорранглилар Усмон Дембелени трансферга қўйишлари лозим.

“Усмон Дембеле уч йил илгари клубга келиб қўшилди ва унга ўзини кўрсатиш учун етарлича вақт бўлди. Менимча, у “Барса”да ҳеч қачон ўз даражасини намойиш эта олмайди.

Усмон етарлича потенциалга эга футболчи, аммо ўйлашимча, жорий йилнинг ёзида “Барселона”да футболчини сотиш ёки ўзи учун муҳим бўлган бошқа футболчига алмаштириш имкони бор.

У жароҳатлар гирдобида қолди. Аммо айрим вазиятларда ўзини кўрсатиб, асосий таркибга лойиқ эканлигини исботлаш учун имконият бўлди. Бироқ ҳаммаси кутилганидек кечмади ва ў ўз имкониятларини бошқа клубда синовдан ўтказиши яхши ўйнаб, ўзига бўлган ишончни қайтариши мумкин.

“Барселона” ёзда Неймар ва Лаутаро Мартинесни қўлга киритиш илинжида. Шу боис Дембелега асосий таркибга кириш осон бўлмайди. 

Қолверса, янги футболчи сотиб олиш учун “Барселона” ўз таркибидан бир қатор футболчиларни трансферга қўйиб, молиявий ҳолатини яхшилаб олиши ҳам талаб этилади. Янги футболчилар таркибга қўшилганидан кейин, айрим футболчилар билан хайрлашишга ҳам тўғри келади”, дейди Ривалдо.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Betfair

Сўнгги янгиликлар

Барча ›