Ривалдо: "Европа Суперлигаси - бу футболнинг ўлими"

Tolibjon Qosimov
13 ноя 2020, 12:15
Бразилиялик собиқ футболчи Ривалдо Европа Суперлигаси тузиш ғоясини танқид қилди.

"Шубҳасиз, бундай мусобақани ташкил қилмоқчи бўлганлар футбол олами учун бегона кишилар, улар ҳеч қачон футбол ўйнашмаган ва бунда ҳеч нимани тушунишмайди. Бундай мусобақа катта ва кичик клублар ўртасидаги тафовутни яна ҳам катталаштиради, бу спорт тамойилларига зид. Бу футболнинг ўлими", - дея Ривалдонинг сўзларини келтирди "AS" нашри.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: as.com