UZ

Сўнгги янгиликлар

23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  6 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0

Рис Жеймс: "Биз ҳурматсизлик қилдик" Янгиликлар

Рис Жеймс: "Биз ҳурматсизлик қилдик"

"Челси" футболчиси Рис Жеймс жамоаси Конференциялар лигасига ҳурматсизлик кўрсатгани ҳақида гапирди.

Энцо Мареска шогирдлари мусобақанинг чорак финалида "Легия" майдонида 3:0 ҳисобида ғалабага эришганди. Жавоб ўйинида лондонликлар ўз майдонида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

"3:0 ҳисобида олдинда бораётгандик, балки айнан шу сабабли биз жуда бўшашдик. Биз олдинга ҳаракатланамиз, буни зинҳор ортга қадам деб ҳисобламайман.

Балки биз турнирга ҳурматсизлик қилгандирмиз. Агарда ўйинга юқори даражада тайёрланмасанг, бунинг тўловини тўлашинг керак бўлади.

Бу кайфиятга ҳам таъсир қилади. Бундай нарсалар мияда қолиб кетади. Мухлисларнинг бу ҳолатини тушунса бўлади. Одамлар ҳиссиётлар билан бизнинг ўйинин кўргани келишади. Бугун эса бизни томоша қилишнинг ўзи оғир эди", - деди Жеймс.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика