UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  1 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  6 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  12 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  14 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  26 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  22 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  10 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6

Рифат Акрамхўжаев "Локомотив" футбол мактабига директор этиб тайинланди Янгиликлар

Рифат Акрамхўжаев "Локомотив" футбол мактабига директор этиб тайинланди

Ёш ва малакали мутахассис "Локомотив" футбол мактабига раҳбарлик қилади.

Маълумот учун, Рифат Акрамхўжаев "Локомотив"даги фаолиятини 2019 йилда бошлаган бўлиб, дастлаб "Локо" U-21 жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида иш олиб борган. Иккинчи даврада шу жамоа бош мураббийи этиб тайинланиб, "Локомотив" ўринбосарларининг U-21 чемпионати чемпиони бўлишида муносиб ҳисса қўшди. 

2020 йил ушбу мутахассис "Локомотив" U-18 жамоаси бош мураббийи лавозимида фаолият олиб борди ва U-18 мусобақасида учинчи ўринни қўлга киритди. 2021 йил бошида "Сурхон" футбол клубига йўл олган Рифат Акрамхўжаев 1 июль куни яна "Локомотив"га қайтиб, дастлаб селекционер мураббий, ундан кейин U-18 жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлади. 

Ўтган йил "Локомотив"нинг 18 ёшгача футболчилари Акрамхўжаев қўл остида 10та учрашувда майдонга тушиб, 8 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этиб ижобий натижа кўрсатди. Шу ўринда янги иш ва янги лавозимда Рифат Сайди-Анваровичга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика