

"Конфедерациялар Кубогидан сўнг тўрт стадионда голни аниқлаш тизими қоладими? Бу технологиядан фойдаланишни истаймиз. Бу борада ФИФАга мурожаат қилдик. Улардан технологиядан кейин ҳам фойдаланишни сўрадик. Бу аниқроқ натижаларга эришиш имкониятини беради. Биз керакли шартномаларни имзолаб, тўртта стадиондаги ускуналар пулини тўлашимиз лозим. "Краснодар" стадиони ҳам шундай технологияни ўрнатмоқчи. Мурожаат қилдик. Агар тасдиқлашса, Россия чемпионати регламентига бу тизимдан фойдалана оладиган одамларни ўқитиш бандини киритамиз" - дейди Мутко.



