"Рейнжерс" УЕФА тақиқига қарамай, Британия мадҳиясини қўйди
15 сен 2022 09:22
Янгиликлар
"Рейнжерс" УЕФА тақиқига қарамай, Британия мадҳиясини қўйди
УЕФА тақиқига қарамай, "Рейнжерс" ЕЧЛ доирасидаги ўйин олдидан Британия мадҳиясини қўйди.
Қиролича Елизавета II ўлими сабаб "Рейнжерс" - "Наполи" учрашуви 13 дан 14 сентябрга кўчирилганди. Учрашувга италиялик мухлислар ҳам киритилмади.
"Челси", "Сити" ва "Рейнжерс" ЕЧЛдаги уй учрашувлари олдидан Британия мадҳиясини қўйиш учун УЕФАдан рухсат сўрашганди. Аммо бу сўровга рад жавоби берилганди. Ўйинлар олдидан ЕЧЛ мадҳияси қўйилмади, майдон марказида эса турнир логотипи акс этган баннер ҳам ҳилпиратилгани йўқ.
Бироқ, шотланд клуби УЕФАнинг тақиқига эътибор бермади ва бир дақиқалик сукутдан сўнг "Айброкс" стадионида мухлислар билан ўз миллий мадҳиясини ижро этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар