"Реал"да чемпионлик менталитети бор ёхуд "Ювентус"га қарши учрашув ҳақида 5 хулоса
12 апр 2018 19:30
Янгиликлар
"Реал"да чемпионлик менталитети бор ёхуд "Ювентус"га қарши учрашув ҳақида 5 хулоса
ИДЕАЛ РЕАКЦИЯ
"Барселона" "Рома"га қарши ўйинда рақибига яхши ўйнаш ва голлар учун имкониятлар яратиб берди. Гарчи биринчи бўлимда ўйин ўхшамаган бўлса-да, мураббий ушбу фалсафани ўзгартиришни истамади.
Зидан жамоаси эса "Ювентус"га гол уришни уддалади ва адекватик ўйин намойиш этди: биринчидан, захирадан тушганлар жамоадошларини уйғотиб юборишди. Иккинчидан эса, "Реал" фақатгина битта гол уриш учун ҳаракат қилди.
"Реал" гол ўтказиб юборган бўлса-да, турнирдан чиқиб кетиш ҳақида ўйламади. Улар 90 дақиқа вақт давомида қила олмаган ишни қандайдир дақиқаларда бажариб кетишди. Бунда жамоа футболчиларининг ҳар бир бўлаётган майда деталга қилинаётган реакциялари муҳим роль ўйнади. Яъни, футболчилар асабийлашиб кетишмади, вазиятларга яхши ёндашишди, совуққон ўйнашди. Якунда тақдирланишди. Браво.
ДАҲШАТЛИ "ЮВЕНТУС"
"Кекса синьора" жуда яхши ўйин намойиш этди. Бунда Аллегрининг икки фишкасини кўрдик.
1. "Ювентус" бутун жамоа бўлиб прессингга зўр берди, жамоадагилар майдонда бўш ҳудудлар очиб қўйишмади ва ажралиб кетмади. “Кекса синьора” вакиллари балки биринчи ўйиндаги натижадан кейин таслим бўлгандир ва шу орқали босимсиз ўйин намойиш этишди. Биринчи голдан кейин эса Турин клуби аъзолари гладиаторларча ҳаракат қилишди, охиригача курашишди.
2. Йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин имкониятлар жуда кам эди. Шу боисдан Аллегри "Реал" бўшашиб ўйнашини кутди ва бундан унумли фойдаланмоқчи бўлди. Илк дақиқалардан урилган гол эса жамоага яхши таъсир қилди ва ўйинни очиб юборди. У шунчаки ўйиннинг боришини назорат қилишни, тўпни кўпроқ ўзларида ушлаб туришни истади. Оқибатда жамоа 90 дақиқаликда ўз мақсадига етди, бироқ буёғига нималар бўлганини биласиз.
КЕЙЛОР ҲАҚИДА ГАПИРИШ ШАРТ ЭМАС
"Реал" президенти Флорентино Перес ёзги трансферлар ойнаси вақтида кучли дарвозабон сотиб олишни ўйламоқда. Унинг учинчи голда қилган хатоси эса Кейлор Наваснинг даражасини тушириб юбормайди. У тез-тез хато қилиб туради, бироқ доимо жамоасини голларда сақлайди. Жуда совуққон. Шу боисдан "Реал"нинг асосий дарвозабони.
Навас ярим финалларда кўп ўйнади. Тажриба жуда катта. Бироқ Перес янги дарвозабон келишини истайди. Зидан эса ҳозирча коста рикалик дарвозабонни афзал кўрмоқда. Навас "Реал"нинг асосий посбони бўлишга лойиқ. Эътибор берган бўлсангиз, учрашув давомида Навас яхши ҳаракат қилди, бир неча голлардан сақлаб қолди. Аммо тан олиш керак, “Реал” Туриндаги каби ўйнай олмади.
БУФФОН НИМА ҚИЛСИН?
Йиғи, кўз ёш, нола - 12 апрель мана шундай ходисаларга бой бўлгани аниқ. Буффон ЖЧга чиқа олмаганида ҳам биз шундай воқеани кўргандик. Агарда у манман, кибрга берилган футболчи бўлганида ҳакам билан охиригача тортишган бўларди. Бироқ у карточка олганидан кейин майдонни тарк этди. У буюк қаҳрамон. Албатта, у 11 метрлик жарима берилганидан кейин ҳакам билан баҳслашди. Бироқ карточка кўрсатилганидан кейин кўп ҳам гапирмади. Англиялик ҳакам Майкл Оливер унга қизил карточка бериди. Балки бу Буффоннинг ЕЧЛдаги сўнгги ўйинидир...
РОНАЛДУ - ДАҲО
У ўзини Месси билан солиштиришларини истамайди. Чунки улар икки хил ўйин кўрсатадиган футболчи ваўз услуби бўйича даҳо футболчилардир. "Ювентус" билан учрашув умуман бошқа сценарий остида кечган бўлса ҳам, Роналду жуда яхши ўйин намойиш этди. У энг масъулиятли ишни ўз бўйнига олди. Осон, ахир бу пенальти эди-ку дейсизми? Йўқ, сўнгги сонияларда пенальти тепиш - оғир масъулият. Агарда, уни ура олмай қолсанг борми...
Ўйин сиз-у биз кутмаган вазиятлар билан якунланди. "Реал" мухлислари пенальти бор дейди, айримлар эса 11 метрлик ноҳақдан берилди деб ҳисоблайди. Бироқ ўйин якунланди, ҳисоб тарихга битилди ва "Реал" ярим финалга чиқди.
Миржалол Норматов таржимаси
Фикрлар