«Реал» ёзда Сольдадони ижарага олмоқчи бўлганди

Narzulla Saydullayev
7 дек 2014, 17:52
Ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида «Реал» «Тоттенхэм»га ҳужумчи Роберто Сольдадони ижарага олиш борасида таклиф билан чиққанди.
Футболчининг ўзи ҳам Мадридга кўчиб ўтишга қарши эмасди, бироқ «шпорлар» президенти Дэниэл Леви 29 ёшли ҳужумчининг ижараси учун 6 миллион фунт сўраганди.

«Реал» ушбу пулни тўлашни истамай МЮдан Хавьер Эрнандесни ижарага олганди.

АПЛда 37та учрашувда Сольдадо 7та гол урди ва 6та голли пас оширди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru