“Реал” январда Матични сотиб олишни режалаштирмоқда

19 ноя 2013, 10:12
“Бенфика” клуби ярим ҳимоячиси Неманья Матич, “Реал” клуби қизиқиш доирасига кириб қолди.

Мадридликлар 25 ёшли Сербия терма жамоаси футболчисини, жароҳат олган Сами Хедиранинг ўрнига олишмоқчи.

Матични сотиб олиш нархи 50 миллион этиб белгилаб қўйилган. Бироқ “Реал” уни сотиб олши учун, олдин “Бенфика”да тўп сурган Фабиу Коэнтрауни ҳам шартномага қўшиши мумкин.

Лиссабонликлар Чемпионлар лигаси мусобақасига йўлланмани қўлга кирита олишмаси, Матични ўзларида олиб қолишмоқчи эмаслар, деб хабар беради Correio da Manha.


Манба: sports.ru