

Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манбанинг айтишича, янги шартнома 2027 йилнинг июнига қадар мўлжалланган бўлади ва бразилиялик футболчининг маоши ҳам оширилади. У айни пайтда "Реал" асосий таркиб футболчиларининг деярли барчасидан кам, Андрей Лунин ва Хесус Вальехо билан эса тенг миқдорда маош олади.
Винисиус Ла Лига ушбу мавсумида 21 ўйинда 12 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди.


