
Сўровнома натижаларига кўра, "Қироллик клуби"дагилар раҳбарга ишонишда давом этишяпти, аммо Перес ўтган йилга нисбатан паст баҳо олди. Флорентино Перес бу мавсум учун 10дан 6,24 балл олди. 2011 йилда у 8 балл, 2013 йилда эса 7,37 балл олган эди. Перес кўпроқ аёллардан юқори баҳо олган.