"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" августда ўртоқлик ўйинида учрашадилар

Aziz Tukhtamuradov
4 апр 2014, 22:02
"Манчестер Юнайтед" ўзининг расмий сайтида "Реал"га қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида эълон қилди.
Ўйин 2-август куни АҚШнинг Мичигана штатидаги "Мичиган-Стэдиум"да ўтказилади. Ушбу стадион ўз бағрига 110 000 томошабинни сиғдира олади.

Сўнгги бор жамоалар ўтган мавсумда бир-бирларига қарши Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида майдонга тушган эдилар. Ўшанда "Реал" икки ўйин натижасига кўра "МЮ"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.com