"Реал" ва "Атлетико" "Челси" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Aslanov Jasurbek
21 авг 2018, 16:04
"Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсо фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, "Реал" ва "Атлетико" уни сотиб олмоқчи. "Челси" Алонсонинг нархини эълон қилгани йўқ, аммо у 30 млн евро атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.

Маркос Алонсо "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. 2010 йилда у асосий жамоада битта ўйин ўтказган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS