“Реал Сосьедад” Гризманни “Тоттенхэм”га 15 миллион фунт эвазига сотишдан бош тортди

Narzulla Saydullayev
22 июл 2014, 12:16
“Реал Сосьедад” “Тоттенхэм”га ўз ярим ҳимоячиси Антуан Гризманни 15 миллион фунт эвазига сотмади.
Маьлумотларга қараганда, испан клуби ўз футболчиси учун 25 миллион фунт талаб қилмоқда. Гризманнга “Монако” ва “Челси” ҳам қизиқиб қолган. Франция терма жамоаси футболчиси ўтган мавсумда “Реал Сосьедад” сафида 35 учрашувда майдонга тушиб 16 гол уришга эришган.

Гризманндан кўпроқ фақат, Криштиану Роналду, Лионел Месси, Диего Коста, Алексис Санчес ва Карим Бенземалар гол уришган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›