"Реал" Соларини қачон истеъфога чиқариши маълум бўлди

Mirjalol Normatov
9 янв 2019, 10:55
"Реал" бош мураббийи минимум мавсум якунига қадар ишлайди.

"Cadena Cope" хабарига кўра, "галактикос" раҳбарияти мураббийга ўзини кўрсатиш имкониятини бермоқчи. Шу боисдан мавсум якунига қадар бирор бир соврин қўлга киритилиши керак. Агарда жамоа яқин икки ой ичида ўз натижаларини яхшилай олмаса ва фалокатли натижалар кузатилаверса Солари ҳам истеъфога чиқиши мумкин.

Кузнинг ўртасида Солари "Реал"ни Хулен Лопетегидан қабул қилиб олганди. Жамоа дастлабки ўйинларда ишончли ўйин кўрсатгани боис мураббий билан 2021 йилга қадар шартнома узайтирилганди.

Ҳозирда Соларининг "Реал"и Испания чемпионати турнир жадвалининг 5-поғонасида кетмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Cadena Cope