"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди
05 авг 16:16
Янгиликлар
"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди
Ҳужумчи Лука Йович расман ЦСКА собиқ бош мураббийи Марко Николич бошчилигидаги Афинанинг АEК жамоасига қўшилди.
26 ёшли ҳужумчининг "Милан"дан трансфери Греция клуби расмий сайти томонидан тасдиқланди.

"Лука, АEК оиласига хуш келибсан! Сенга мустаҳкам соғлиқ ва жамоамиз таркибида катта муваффақиятлар тилаймиз", – дейилади Греция клуби баёнотида.
Йович "Милан"га 2023 йилда келиб қўшилган ва жамоа таркибида 47 ўйин ўтказиб, 13 та гол урган. 2024/25 йилги мавсумда А Серия ва Италия Кубогида 17 та ўйин ўтказиб, 4 та тўп киритган.
Сербиялик форвард фаолияти мобайнида "Црвена Звезда", "Бенфика", "Айнтрахт Ф", "Реал" ва "Фиорентина" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар