
"Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес ва унинг ҳодимларининг фикрича, "Балидос" стадионига зарар етганига қарамай, ўйин ўтказилиши мумкин эди. "Реал"дагиларнинг сўзларига кўра, бу камчиликларни учрашув бошлангунга қадар бартараф этса бўларди. Бундан ташқари, "Реал" баҳсни яқин орадаги стадионга кўчиришни сўради, аммо бу таклиф ҳам рад этилди.
Натижада Перес яна Европа Суперлигаси ҳақида ўйлаб қолди. Олдинроқ ушбу ғояни "Бавария" бошқарув қўмитаси раиси Карл-Хайнц Румменигге олға сурган эди.