«Реал» Роналдунинг карточкасига апелляция бермайди

Narzulla Saydullayev
9 апр 2015, 17:31
«Реал» Криштиану Роналдунинг «Райо Вальекано»га қарши ўйинда олган сариқ карточкасига апелляция бермайди.
Бу огоҳлантириш футболчининг бу мавсумдаги бешинчи сариқ карточкаси бўлди. Шу боис Роналду 31-турда «Эйбар»га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Бундан ташқари «Эйбар»га қарши учрашувни Тони Кроос ва Хамес Родригес ҳам ўтказиб юборади.

«Реал» – «Эйбар» учрашуви 11 апрель куни Тошкент вақти билан соат 19.00да бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru