UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  0 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  6 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  8 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  8 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  7 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  12 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  13 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2

"Реал" Рамос билан музокараларни бошлади. Раҳбарият жамоа етакчиси учун ўз сиёсатига қарши борадими? Янгиликлар

"Реал" Рамос билан музокараларни бошлади. Раҳбарият жамоа етакчиси учун ўз сиёсатига қарши борадими?

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти жамоа сардори Серхио Рамос билан шартномани узайтириш бўйича музокара ўтказмоқда.

ESPN хабарига кўра, томонлар музокара столига бир неча ҳафта илгари ўтиришган. Рамос "Реал"да 2024 йилнинг июнига қадар қолмоқчи. Бу пайтда ҳимоячи 38 ёшда бўлади.

Клуб футболчининг жисмоний ҳолатини инобатга олган ҳолда воқеаларнинг бундай ривожланишига қарши эмас. Эҳтимол, томонлар шартномани ҳар йили янгилаб туришга рози бўлишлари мумкин. Шунингдек, бирданига узоқ муддатли шартнома имзоланиши ҳам мумкин.

Хабарингиз бор, "Реал" 30 ёшдан ошган футболчилар билан узоқ муддатга мўлжалланган келишувларни имзолашдан қочади ва, асосан, уларга 1 йиллик шартнома таклиф қилади. Раҳбарият Рамоснинг майдонда ва майдон ташқарисида жамоа учун аҳамиятини ҳисобга олиб бир гал ўз сиёсатига қарши бориши кутилмоқда.

Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Рамос "Реал" таркибига 2005 йилда "Севилья"дан келиб қўшилган эди. У Мадридда 16-мавсумини ўтказяпти. Бу муддат давомида Серхио клуб билан 5 карра Ла Лига, 4 марта Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди.

ФОТО  Карикатура: Рамос "Реал" учун 100-голини урди 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика