"Кастилья" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг маълум қилишича, "Қироллик клуби" "Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погбага қизиқмоқда.
"Кўплаб клублар унга қизиқяпти ва "Реал" ҳам уларнинг сафида. Погба - фантастик футболчи. Менга кўпроқ унинг барча нарсага қодирлиги ёқади. У кўпқиррали футболчи. Гол уришни билади, алдашдан қўрқмайди. Ўйин сифати жуда юқори" - дейди Зидан.