UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  2 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   3 17:47Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  27 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  4 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5

"Реал" ўтган ҳафтада Мбаппенинг ўтиши борасида битимни ёпган (тўлиқ тафсилотлар) Янгиликлар

"Реал" ўтган ҳафтада Мбаппенинг ўтиши борасида битимни ёпган (тўлиқ тафсилотлар)

"Реал" ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг трансфери борасидаги битимни ёпди.

Marca'нинг ёзишича, Мадрид клуби ва ҳужумчи ўтган ҳафтада ўтиш борасида якуний келишувга эришишган.

Қайд этиш керакки, "Реал" бутун мавсум давомида ишончли одамлар орқали Мбаппени клубга ўтишга кўндирган, бундан ташқари улар ўртасида тўғридан-тўғри алоқа бўлмаган - Килиан 1 январдан бошлаб "Реал" ва бошқа ҳар қандай клуб билан мулоқот қилиш ҳуқуқига эга бўлган бўлса ҳам бундан сақланган.

Мбаппе душанба ва сешанба кунлари Мадридда бўлганида, "Реал" бош директори Хосе Анхель Санчес олдин режалаштирилган барча учрашувларни бекор қилди. Хусусан, бошқа футболчиларнинг агентлари Санчес билан учрашув кўчирилиши ҳақида огоҳлантирилди. "Реал" бош директори бу вақтни Мбаппе билан ҳаммасини батамом келишишга сарфлади.

"Реал" Мбаппенинг ўзи ўтиш ҳақида эълон қилмагунча, бу ҳақда хабар бермайди.

Мбаппе испан клуби билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Унинг "Реал"даги маоши ПСЖ таклиф қилганидан анча паст бўлади. Хабар қилинишича, Мбаппе солиқлар олинганидан сўнг йилига 25 млн евро маош олади.

Кеча Мбаппе ўз қарорини 28 май куни бошланадиган Франция терма жамоаси йиғинигача эълон қилишини маълум қилганди.

23 ёшли ҳужумчи жорий мавсум ПСЖ таркибида барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 36та гол ва 21та ассист қайд этди. Унинг шартномаси жорий йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика