"Реал" Менди трансфери бўйича музокараларни бошлади

Aslanov Jasurbek
17 май 2019
Мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан "Лион" клуби ҳимоячиси Ферлан Мендини ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда.

Зидан уни яқин йилларда фаолиятини якунлаши кутилаётган Марсело ўрига номзод сифатида кўрмоқда.

"Реал" аллақачон клуб ва футболчининг агенти билан музокараларни бошлаб юборган. 23 ёшли французнинг нархи 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca